“Бола – одоби билан азиз”

“Бола – одоби билан азиз” китобида болалар одоб-ахлоқи ҳақида жуда керакли маълумотлар берилган. Мисол учун, уйда ва мактабда ўзини қандай тутиш лозимлиги, кўчада юриш одоблари, ота-онага, устозларга, қариндошларга қандай муомала қилиш ҳақида муҳим йўл-йўриқлар кўрсатилган. Шунингдек, бу китобдан болаларнинг дунёқарашини кенгайтирадиган қизиқ мавзулар ва ибратли ҳикоялар ҳам ўрин олган.
Севикли фарзандларимиз бу китобни ўқиб, ҳаётнинг моҳиятини яхшироқ англаб етадилар, одоб-ахлоқ қоидаларини ўрганадилар, инсонларга ҳам, атроф-муҳит ва ҳайвонот оламига ҳам бирдек яхши муносабатда бўлиш нақадар муҳимлигини билиб оладилар.

Фиқҳ

Бағдодий

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қайғудош (китоб)

 ...Наботот ва жамодот оламида ҳам шу каби ҳис-туйғуни топиш мумкин, улар ҳам ўзига хос равишда қайғуради, десам, буни онгли, иймонли кишилар тасдиқлайди. Бунга ишончим комил. Бироқ ҳар қандай одамни бироз ҳайрат чулғаши табиий. Кимдир тараддудланади, кимдир ўша заҳоти раддияга шошади. "Америка газетасида ёзибди", "япониялик олимлар айтибди", дейилса-ку, кўплар исбот-далил талаб қилмай қуруқ овозанинг ўзини дарҳол тасдиқлашади. Аммо "Қуръон ва ҳадисда ворид бўлган" дейилса, баъзи бирлар тўхтаб қолади, баъзи бирларнинг марксистлиги тутиб кетади...

Китобни кўчириб олиш: http://www.islom.uz/kitoblar/qaygudosh.pdf

 

Бухорий бўстонида

Бу китоб "Бухорий бўстонида" номли асар муқаддимаси. У ўнта фаслдан иборат. Ҳар фасл бир-бирига боғлиқ алоҳида мавзуларда баҳс юритади.

Loading...
Loading...